Кириш Регистрация

Равшан Эрматов бригадаси Кўрфаз Кубоги-2013га таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 2013 йилги Кўрфаз Кубоги баҳсларини бошқариш учун таклиф олди.

2013 йилнинг 5-18 январь кунлари Баҳрайнда 21-Кўрфаз Кубоги мусобақалари ўтказилади. Ушбу мусобақа доирасидаги учрашувларни бошқариш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси – Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси мусобақага таклиф этилди. Мусобақа давомида Эрматовга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам бериши кутилмоқда.

Ҳакамлар бригадаси Баҳрайнга 1 январь куни етиб боради. Мусобақа якунига етгач, Равшан Эрматов Баҳрайндан тўғри Малайзияга – 19-23 январь кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтадиган ОФК Элит ҳакамлар семинарида иштирок этиш учун йўл олади.

Маълумот ўрнида, Равшан Эрматов бунгача ҳам Кўрфаз Кубоги баҳсларига таклиф этилган. Уммонда бўлиб ўтган 2009 йилги мусобақада Эрматов Уммон ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги мусобақанинг очилиш ўйини (0:0), шунингдек, гуруҳ босқичи доирасидаги Саудия Арабистони – БАА ўйинида (3:0) ҳакамлик қилганди.

2013 йилги мусобақадаги 8 терма жамоа иштирок этади. Баҳрайн мезбон бўлса, Кувайт мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Бундан ташқари, Ироқ, Уммон, Яман, Саудия Арабистони, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралашидаги рақиби – Қатар ҳамда Осиё Кубоги-2015 саралашидаги рақиби – БАА терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Баҳрайн, Уммон, Қатар ва БАА терма жамоалари «А» гуруҳидан жой олган бўлса, Кувайт, Ироқ, Саудия Арабистони ҳамда Яман жамоалари иккинчи квартетни ташкил этган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:54, 27.11.2012.
Ўқилди: 4399 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [12329]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [6102]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4704]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4290]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4057]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3240]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3152]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2211]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2199]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2176]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.