"Манчестер Юнайтед" тез орада ҳимоячи харид қилади. Хабарларга кўра, "Тоттенхэм" юлдузи Серхио Регилон "қизил иблислар" радарига тушган. Эрик тен Хаг уни сотиб олиш борасида жиддий ишга киришгани айтилмоқда.
Регилон ўтган мавсумни "Атлетико"да ижарада ўтказиб, 12 та баҳсда майдонга туширилган эди. У "МЮ"да жароҳатланган Люк Шоу ўрнини эгаллаши керак. Аввалроқ "МЮ" "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья учун таклиф жўнатгани ҳақида хабар қилинган эди.