"Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳни қўйиб юбориш ниятида эмас.
Олдинроқ "Ал-Иттиҳод" "Ливерпуль" ҳужумчисини сотиб олишга қизиқаётгани маълум бўлганди - Саудия клуби 150 миллион евро тўлашга тайёр.
Шунингдек, мисрлик футболчининг трансфери ҳам аллақачон келишиб олингани хабар қилинганди. CBC Sport журналисти Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, бу ҳақиқатга тўғри келмайди: ҳали расмий таклиф бўлгани йўқ, “Ливерпуль” ҳамон футболчини сотиш ниятида эмас.
Қайд этилишича, саудияликлар ҳали ҳам келишувни якунлашни режалаштирмоқда ва таклифни 200 миллион еврогача яхшилаши мумкин.