Серхио Рамосга "Ал-Иттиҳод" қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Реал"даги собиқ жамоадоши Карим Бензема ўйнайдиган жамоа испаниялик билан икки йиллик шартнома тузишга тайёр. Шартномада уни бекор қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Туркия клублари ҳам 37 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. “Ал-Иттиҳод” Рамоснинг якуний қарорини кутмоқда.
Серхио "ПСЖ"дан кетганидан кейин эркин агент ҳисобланади.