Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Азимжон Аҳмедов: «Жамоамиз учун энди ҳар бир ўйин финалга тенг»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сўзим аввалида барча юртдошларимизни Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан табриклайман ва уларга Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайман.

Бўлажак баҳс борасида тўхталадиган бўлсам, жорий мавсумда учта фронтда кураш олиб бораётган ҳамда барча мусобақаларда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган жамоамиз учун энди буёғига ўтказиладиган ҳар бир ўйин финалга тенг. Албатта, Ўзбекистон кубоги баҳслари ҳам бундан мустасно эмас.Сўнгги учрашувларда ижобий натижа қайд эта олмай, мухлисларимизни бироз ранжитиб қўйдик.Шу боис, бўлажак беллашувда ғалаба қозониб, ишқибозларга қувонч улашган ҳолда, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Боиси, таъкидлаганимдек, жорий мавсумда Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритишни ният қилганмиз ва иншооллоҳ, буни уддалаймиз.

Мухлислардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Эртанги ўйиндан сўнг, ишқибозлар уйларига яхши кайфиятда қайтишлари учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", — деди Азимжон Аҳмедов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:59, 03.09.2023.
Ўқилди: 1379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5730]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5382]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3937]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3780]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3088]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2198]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2020]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1995]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1944]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1890]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик