"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, Саудия Aрабистонининг “Aл-Иттифоқ” клуби тажрибали мисрлик учун 100 миллион евродан кўпроқ таклиф қилишга тайёр эди.
“Биз миш-мишларга аҳамият бермаймиз. Салоҳ "Ливерпуль" футболчиси. Умид қиламанки, яқин келажакда ҳаммаси шундай бўлиб қолади", - дейди Робертсон.
Салоҳнинг "Ливерпуль" билан шартномаси тугашига яна икки йил бор.