Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистон ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ҳамда бош котиблари иштирокидаги форматда илк бор ўтказиладиган конференциясига мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда ОФК томонидан юртимизга кўплаб нуфузли турнирлар ҳамда қитъа миқиёсидаги халқаро тадбирлар мезбонлиги топширилмоқда.

Жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари юртимиз қитъа миқёсидаги яна бир муҳим тадбирга мезбонлик қилади. ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ҳамда бош котибларининг илк бор ўтказиладиган конференциясини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ОФК вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясида ташкил этилган учрашувда юртимиз футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қитъа миқёсида қўлга киритилаётган сезиларли ютуқлар эътироф этилди. Футболни қўллаб-қувватлаш, йирик футбол тадбирларига мезбонлик қилиш борасидаги давлат сиёсати юксак баҳоланди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ОФК раҳбарлари ва бош котибларининг навбатдаги конференциясини ўтказиш келгусида йирик тадбирларга мезбонлик қилиш йўлида улкан тажриба ва имконият беришини, уни юқори савияда ташкил этиш бўйича барча ҳаракатлар амалга оширилишини таъкидлади.

Учрашув давомида мазкур йирик тадбирга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди ва олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:55, 05.09.2023.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.