Ярим ҳимоячи Жесси Лингард "Вест Хэм" ёки "Вулверхэмптон"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради Sky Sports.
Иккала клуб ҳам эркин агент бўлган 30 ёшли инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олиш борасида жиддий ўйламоқда. Лингард яқинда "Вест Хэм" билан машғулот ўтказаётганди, аммо "Вулверхэмптон" ҳам футболчига қизиқиш билдира бошлади ва яқин кунларда унга расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.
2022/23 йилги мавсумда Лингард "Ноттингем Форест"да ўйнади ва у ерда 20 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.