Гарет Саутгейт сентябрь ойидаги ўйинларга чақирмаган бўлса-да, Рахим Стерлинг Англиядаги фаолиятини якунламоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Жек Грилиш ва Трент Александр-Арнольднинг жароҳати туфайли "Ньюкасл" ҳимоячиси Киран Триппьер терма жамоага чақирилган эди. Шундан сўнг Рио Фердинанд Стерлинг ва Жеймс Уорд-Проузлар терма жамоани тарк этиши кераклигини айтди.
The Telegraph хабарига кўра, Стерлинг ўзини терма жамоага лойиқ эди, деб ҳисобламоқда, аммо таркибга қайтиш учун қўлидан келган барча ишни қилишда давом этади. Сўнгги бор Рахим Англия терма жамоасига Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатига чақирилган эди.