Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида фикр билдирди.
“Биз ҳозир 3 йилдан кейин нима бўлиши ҳақида гапира олмаймиз. Футбол учун бу ажойиб нарса, лекин 2026 йилда Месси у нрда бўладими ёки йўқми, айта олмайман ва у ерда ўзимнинг бўлишимни ҳам билмайман. Биз ҳали жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимизни ҳам ҳисобга олишингиз керак”, - деди Скалони.