Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Португалия чемпионати кучлими ёки Саудия Арабистони? Роналду жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия ва Саудия Арабистони чемпионатларини ўзаро таққослади.

«Ҳар бир чемпионатда зиддиятли вазиятлар бўлади, аммо Португалияда уларнинг сони кўп. Бу ёмон. Футболни озгина тушунадиган инсонлар буни англаб олишади. Аммо ҳамма ўз фикрини айтади.

Ҳозир Португалия чемпионати ёмон босқични бошдан кечиряпти. Аммо, умид қиламан, барча ўзгаради. Аслида нималар бўлаётганини билиши учун яқинда газетани варақладим. Дастлабки учта мақола футбол ҳақида эмасди. Демак, ҳозир вазият яхши эмас экан, деган фикр келади.

Португалиялик сифатида бу мени хавотирга солади. Бизнинг Лига жаҳондаги энг яхшиларидан бири бўлишини истардим, аммо ҳозир ундай эмас.

Барча ўз фикрини айтяпти, барча баҳслашяпти, 40 та баҳс ва мунозараларга тўла. Бу жуда ёмон. Мана нима учун Португалия чемпионати яқин орада АПЛ, Ла Лига ёки Бундеслига каби топ-чемпионатга айланмайди.

Португалия лигаси Европанинг кучли тўрт ёки беш чемпионатига киради, деб ўйлардим. Аммо ундай эмас экан. Саудия Арабистони чемпионати Португалияникидан яхшироқ. У ерда можаролар, шов-шувлар кўп эмас. Футболчилар эса ном жиҳатдан юқори савияда.

Вақти келиб, вазият ўзгаради, аммо қийин бўлади. Эҳтимол, бунинг имкони йўқдир. Сўнгги пайтларда рўй бераётган воқеалар — Португалия чемпионатини циркка айлантириб юборди», – деди Роналду.

Маълумот ўрнида. Сўнгги ойларда Португалия чемпионатида ҳакамлар билан боғлиқ бир нечта можароли вазиятлар рўй берди.

Шундай воқеалардан сўнггиси «Порту» - «Арука» ўйинида рўй берди. Мезбонлар ўйинга қўшиб берилган 19-дақиқада (!) қоида хлоф равишда (футболчи тўпни қўли билан ўйнаган — видеотакрорларни томоша қилишга мўлжалланган монитор ишламай қолган) ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутулиб қолишди. Қўшиб берилган вақт эса 22 дақиқа давом этди. Бу эса бошқа клубларнинг ҳам эътирозига сабаб бўлди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:44, 07.09.2023.
Ўқилди: 7751 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4906]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4087]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2728]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2435]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2211]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2169]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1843]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1683]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1677]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1651]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.