«Вильярреал» клуби янги бош мураббий номини эълон қилди. "Сариқ сувости кемаси"ни Хосе Пачета бошқарадиган бўлди.
55 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Вальядолид» бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, «Вильярреал» жорий мавсумда дастлабки 4 та ўйиннинг учтасида мағлуб бўлгач, Кике Сетьенни истеъфога чиқарганди.