Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида шахмат бўйича дунёнинг 12 нафар етакчи гроссмейстерлари иштирокида ўтаётган ФИДЕ Гран-Присида 9-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турда ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов оқ доналарда россиялик Александр Морозевичга қарши баҳс олиб борди. Маълумки, Гарн-При турнирининг иккинчи босқичида ҳар икки гроссмейстер ҳам пешқадамлар сафида боришяпти. Ва табиийки, ҳар икки шахмат устаси ҳам ўзаро учрашувларда имкон қадар очко йўқотмасликка харакат қилади. Ўйин кутилганидек муросасиз руҳда ўтиб унда томонлар дурангга имзо чекдилар.
Шу тариқа Рустам Қосимжонов ҳисобидаги очколар сони 5 тага етди ва ҳамюртимиз ҳозирда турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Бугун ўтказиладиган 10-турда Рустам Қосимжонов қора доналарда италиялик Фабиано Каруанога қарши дона суради.
Тўққизинчи турнинг қолган партияларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
Руслан Пономарев - Гата Камский 0,5:0,5
Леньер Домингес Перес - Шаҳриёр Мамедяров 0,5:0,5
Сергей Карякин - Борис Гельфанд 0,5:0,5
Ванг Хао - Фабиано Каруано 1:0
Петер Леко - Пётр Свидлер 0,5:0,5
Тўққизинчи тур ўйинларининг якунларига кўра турнир жадвали қуйидагича кўринишга эга:
1. Сергей Карякин (Россия) - 5,5 очко
2. Александр Морозевич (Россия) - 5 очко
3. Фабиано Каруано (Италия) - 5 очко
4. Ванг Хао (Хитой) - 5 очко
5. Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) - 5 очко
6. Шаҳриёр Мамедяров (Озарбойжон) - 5 очко
7. Петер Леко (Венгрия) - 5 очко
8. Руслан Пономарев (Украина) - 4,5 очко
9. Пётр Свидлер (Россия) - 4,5 очко
10. Борис Гельфанд (Исроил) - 3,5 очко
11. Гата Камский (АҚШ) - 3 очко
12. Леньер Домингес Перес (Куба) - 3 очко
Қуйида бугун ўтказиладиган 10-тур жуфтликлари берилган:
Гата Камский – Пётр Свидлер
Александр Морозевич - Петер Леко
Фабиано Каруано - Рустам Қосимжонов
Борис Гельфанд - Ванг Хао
Шаҳриёр Мамедяров - Сергей Карякин
Руслан Пономарев - Леньер Домингес Перес
Ўйинлар соат 14:00да бошланади.
Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати