Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Қозоғистон УЕФАга ўтиб тўғри қилганмиди? Биз-чи?

Баҳо:
+ | -2

Қозоғистон терма жамоаси кеча навбатдаги ғалабага эришиб, Евро-2024 финал босқичига чиқиш учун реал имконият қаршисида қолгач, ҳамюртларимиз орасида турли баҳслар пайдо бўлди - қозоқлар УЕФАга ўтиб тўғри қилганми? Мана, биз Осиёда қолиб ҳам йирик мусобақаларга чиқа олмаяпмиз, Қозоғистонга эса, катта клублар, терма жамоалар меҳмон бўлади, мундиални ўз стадионларида ўтказишяпти, хуллас.

Тўғриси, мен ҳам бир пайтлар УЕФАга ўтиш тарафдори эдим. Балким, ҳозир ҳам агар танлов қаршисида қолсам, ўша фикрим ўзгармаган бўлса керак, аммо назаримда, бу бироз ошириб юборилган. Яъни қозоқларга қараб, надомат чекиб ўтиришдан фойда йўқ ва ким нимага эришгани ҳақидаги мулоҳазалар ҳам баҳсли.

Ҳа, Данияни ютиш, Бельгияни ютиш,  "МЮ"ни ютиш, "Атлетико" билан дуранг ўйнаш, оний бир юқори ҳиссиётлар берадиган воқеалар, ҳар йили кучли жамоаларни қабул қилиш ўзига яраша байрам ҳам. Аммо биласизми, ўша ғалабанинг эртасига, кеча қўлга киритилган уч очконинг келажакдаги таъсири қай даражада бўлганикин, эслайсизми? Ёки ўша ғалаба билан бирга уч очко ҳам тугаганми? Эронни сафарда ютиб келиб, турнир жадвалига қараб, гуруҳдаги ғолиблик имкониятларини чамалаб ўтириш туйғуси балким уларга бегонадир?

Футбол аввало спорт, унда кураш, рақобат бўлмас экан, мухлиснинг жонига тез тегади. Футбол юлдузлари юртимизга ташриф буюриб, осонлик билан ғалаба қозониб кетишларидан кўра, тенг рақобат шароитидаги ўйинларни томоша қилиш барибир доимий ва барқарор эмоцияни беради, менимча.

Тан оламан, ОЧЛда Саудия клубларини хоҳладик, Неймар ё Бенземанинг Ўзбекистонга келиши катта воқеа, тўғри, аммо агар бу воқеалар ҳар йили бўлаверса, барибир, ўша "Ас Садд" билан тенгма-тенг ўйинларни соғинамиз, "Аделаида" билан плей-офф ўйинларини яхшироқ бўлганини ўйлай бошлаймиз, ишонаверинг.

Қозоғистон Еврога чиқиши учун энди сафарда Данияни ё Словенияни ютиши керак. Биз жаҳон чемпионатига чиқиш учун аввало, Эрон билан ўйинларда ижобий натижа лозим. Қатар ёки Хитойга қарши ўйинлар кутиб турибди балким. Қайси бири яхшироқ? Бирданига айта олмасам керак.

Шунисини аниқ айта оламан, Мундиалнинг ўзида ўйнашимиздан кўра, саралашдаги курашлар мен учун қизиқроқ. Чунки иккинчисида кураш бор, жараён бор, биринчиси ўша курашнинг мукофоти холос.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 14:57, 11.09.2023.
Ўқилди: 4083 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.