Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Грэм Сунесс: "Бу футболчилар "Манчестер Юнайтед"ни ортга тортиб турибди"

Баҳо:
+ | -

"Қизил иблислар" янги мавсум аввалида мураккаб аҳволда қолмоқда. Бу нафақат натижаларда, балки, майдондан ташқарида ҳам ўз аксини топмоқда. Эрик тен Хаг жамоаси ҳозирга қадар 4 та ўйин ўтказган бўлса, уларда "Тоттенхэм" ва "Арсенал"га мағлуб бўлди. "Вулвз" ва "Ноттингем Форест" билан баҳсларда эса зўрға ғалабани юлқиб ола билди. Клуб Мейсон Гринвуд, Жейдон Санчо, энди эса Антони билан боғлиқ муаммога дуч келди. Бу борада собиқ футболчи, мухбир ва футбол шарҳловчиси Грэм Сунесс ўз фикрини билдирди. У ўз қарашларини баён этар экан, клубнинг янги харидлари бўлмиш Расмус Хёйлунн ва Андре Онанага ҳам тўхтатлиб ўтди.

Сунесс шундай дейди: "Мен "Манчестер Юнайтед"ни ўтган мавсумдан кўра яхшироқ жамоага айланган деб ўйламайман. Раҳбарият Расмус Хёйлунн учун 72 миллион фунт сарфлади. У ёш ва ҳали ўзини кўрсата олмаган ҳужумчи. Бу юришни мен катта таваккал деб ҳисоблайман. Хёйлунн бу ерга келганига қадар 34 марта "Аталанта" сафида майдонга тушиб, 10 та гол урганди холос. Ҳозир эса у гол уриш осон бўлмаган лигага келди. Балки, мен янгишаётгандирман. Аммо ушбу харид катта таваккалдан бошқа нарса эмас.
Ўйлашимча, Онана хариди яхши бўлди. У тўп билан зўр ўйнайди ва бу ҳимояга ёрдам беради. Аммо сейв ижро этиш борасида унинг даражаси унчалик ҳам баланд эмас. Шу сабаб ҳали кузатув керак".

Сунесс Санчо, Антони ва Марсьяль ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Каземиро ҳам шотланд мутахассисининг эътиборидан четда қолмади. Санчо Эрик тен Хаг билан ёмон муносабатга кирди. Антонига қарши жиноий иш очилган. Марсьяль 2019-20 йилдан бери АПЛда 10 тадан ортиқ гол урмай келмоқда. Каземиро эса спорт формаси борасида муаммога дуч келган.

Бу масалаларга ҳам "Ливерпуль" афсонаси алоҳида урғу берди: "Мен бундан беш йил олдин Марсьялга сўнгги имконият бериб кўриш кераклиги ҳақида ёзганман. Аммо ҳозир ҳам у "МЮ"нинг ҳужумида ҳаракат қилмоқда. Марсьяль "МЮ"га муносиб эмас. Доимо у мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилади. Шунингдек, мен Санчо ва Антони "МЮ" учун узоқ йиллик ечим бўлишига ишонмайман. Агар клуб ЕЧЛ ва АПЛни ютмоқчи бўлса, бошқа йўл излаши керак. Улар фақатгина Рэшфордга суянмоқда. Унинг бир ўзи ҳамма нарсани эплай олмайди. Балки, бу гапим учун мени ҳам танқид қилишар. Аммо Каземирони ҳам "Манчестер Юнайтед"га мос деб ўйламайман. У катта пул тўлаб сотиб олинадиган футболчи эмасди. Афсуски, бу борада ҳам раҳбарият хато қилган".

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:01, 12.09.2023.
Ўқилди: 3737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7631]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3982]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3713]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3309]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3106]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2872]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2850]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2838]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2395]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.