"Реал" футболчиси жамоага қайтади. Хабарларга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Дани Себальос Ла-лиганинг навбатдаги турида "Реал Сосьедад"га қарши майдонга тушишга тайёр бўлади.
Себальос асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Анчелотти жароҳатлар эпидемиясида ундан фойдаланишни мақсад қилган. Себальоснинг амалдаги битими 2027 йилда тугайди.