"Интер" бош директори Жузеппе Маротта "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг муаммолари ҳақида ўз фикрини айтди.
Франциялик футболчи допинг-тестдан ўта олмади, шу сабабли клуб тез орада унинг шартномасини бекор қилиши мумкин.
“Мен Погбанинг вазиятини жуда яхши ҳис қиламан. “Ювентус”да бўлганимда биз уни “МЮ”дан текинга олиб, кейин 115 миллион еврога қайтариб сотгандик – буни унутманг, чунки бу ақл бовар қилмайдиган эди.
Поль жиддий йигит, профессионал, лекин мен бу вазиятнинг тафсилотларига кирмайман, чунки бу менинг ишим эмас. Бу бошқа футболчиларга сабоқ бўлишига ишонмоқчиман. Мен Погбага ачинаман ва умид қиламанки, у учун ҳаммаси яхши бўлади", - дея "Интер" бош директори сўзларини келтиради Жанлука Ди Марцио.