Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

«Севилья» хавбеки фаолиятидаги энг яхши мураббийни айтди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Севилья» клубида ўйнаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Сусо фаолияти давомида бирга ишлаш имконига эга бўлган мураббийлар ҳақида гапирди.

«Энг яхшиси Луис Энрике эди. У менга терма жамоада мураббийлик қилган, мен уни ўзим билан бирга ишлаганлар орасида энг яхшиси деб биламан. Ким энг ёмони? Бу Хорхе Сампаоли», - дея футболчининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

29 ёшли вингер 2020 йилнинг ёзидан бери «Севилья» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Сусо учта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:54, 14.09.2023.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.