Испания терма жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес ўз термаси номига мақтовлар ёғдирди, дея хабар беради испан матбуоти.
"Челси" ўйинчиси миллий терма жамоасининг 2014 йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишига умид қилмоқда.
"Термамизнинг Бразилияда ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатидаги мақсади ғолиб чиқиш. Агар биз Бразилияликларни ўз мамлакатида мағлуб қилса олсак, бу Испания учун жуда катта воқеа бўлган бўлар эди. Аммо ҳозирги вақтда бун ҳақда ўйлашга эрта, мусбақагача анча вақт бор. Испания саралаш баҳсларидан ўтиши керак, чунки, унинг таркибида иқтидорли ўйинчилар кўп", - дейди футболчи.













