Кириш Регистрация

Ямал "Манчестер Сити"га ўтишга яқин келганди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Ламин Ямал "Манчестер Сити"га ўтишга яқин эди.

Marca нашрининг маълумотларига кўра, 16 ёшли иқтидор ҳақиқатан ҳам Пеп Гвардиола жамоасига қўшилиш арафасида эди, бироқ якунда келишув барбод бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" "Манчестер Сити"нинг Ямални ўзига жалб қилиш ҳаракатларидан норозилигини билдирган эди. Ламин янги мавсумда битта голли узатмани амалга оширди ва асосий таркибда тез-тез майдонга туша бошлади.

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жорий мавсумда Ямални жамоада қолдиришга қарор қилди. Футболчи мавсумолди машғулотларида мураббийда яхши таассурот қолдирди.

Киритилди: 14:12, 15.09.2023.
Ўқилди: 3151 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.