"Милан" футболчиси Рубен Лофтус-Чик бўлажак дерби ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. Шанба куни "Милан" Италия А Сериясининг 4-турида "Интер"га қарши ўйнайди.
"Жамоадошларимдан Милан дербисидаги муҳит қандай эканлигини сўраганимда, буни сўз билан таърифлаб бўлмайди, дейишди", - деди Лофтус-Чик.
Англиялик футболчи аввалроқ "Челси"да ўйнаган.