Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Кай Ҳаверц, Мэйсон Маунт ва Кайседо. 2023 йил ёзнинг энг ёмон трансферлари

Баҳо:
+ | -

Агентлар фикрига кўра, Кай Ҳаверцнинг “Челси”дан “Арсенал” сафига ўтиши жорий йил ёзнинг энг ёмон трансфери.

The Athletic нашри 2023 йил ёзнинг энг ёмон трансферини аниқлаш мақсадида бир нечта катта музокараларда иштирок этган агентлар ўртасида сўровнома ўтказди.

Сўровнома натижаларидан сўнг германиялик футболчининг “канонирлар” сафига 60+5 миллион фунт эвазига ўтиши 6 очко билан биринчи ўринни эгаллади. 24 ёшли Кай янги жамоасида 5 та ўйин ўтказиб, ҳали бирорта голли вазиятларда иштирок этмади.

Иккинчи ўринни эса эквадорлик Мойсес Кайседонинг “Брайтон”дан “Челси”га рекорд нарх бўлган 115 миллион фунтга ўтиши эгаллади. Бу трансфер 5 та овоз тўплади.

Кучли учликни “Челси”дан 55+5 миллион фунтга ўтган Мэйсон Маунт якунлаб берди. Маунт 3 очко тўплади.

Яна 5 та харидга агентлар томонидан биттадан овоз берилди: Расмус Ҳейлунднинг “Аталанта”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтиши, Коул Палмернинг “Манчестер Сити”ни “Челси”га алмаштириши, Калиду Кулибалининг “Челси”дан “Ал-Ҳилол”га трансфери, Ватару Эндонинг “Штутгарт” сафидан “Ливерпуль”га ўтиши ва Дивок Оригининг “Милан” сафидан “Ноттингем Форест”га трансфер қилиниши.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:38, 15.09.2023.
Ўқилди: 3173 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3382]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2487]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2034]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1847]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1839]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1783]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1709]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1663]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1638]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.