Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Улуғбек Бақоев хонадонида меҳмонда

Баҳо:
+1 | -

Sports.kz сайтидан томонидан таъсис этилган "Олмос" соврини 2011 ва 2012 йилларда ўзбекистонлик футболчи Улуғбек Бақоевга насиб этди. Кетма-кет 2 йил давомида унинг ҳисобида тўпланган очколар барча футболчиларникидан кўпроқ бўлди.

Аммо сайт ходимлари совринни ўз эгасига топширишга улгуришмаганди. Боиси, 2011 йил сўнгида футболчи БААнинг "Дубай" футбол клубига кетиб қолган бўлса, 2012 йил охирида эса у терма жамоа ўйини учун Қозоғистонни бироз эртароқ тарк этишга мажбур бўлди.

Улуғбек Бақоевдан таклифнома олган "Олмос" соврини муаллифи Думан Балиқбоев ўзбекистонлик футболчи Ватани ҳисобланган Бухоро шаҳрига йўл олди.

Байрам тўйи

Улуғбекни тақдирлаш учун журналистнинг келаётганини эшитган Улуғбекнинг акаси Илҳом Бухоро шаҳридаги ресторанлардан бирида байрам дастурхонини ёзди ва унга қариндошларни таклиф қилди. Меҳмонлар эса маросим қандай сабаб билан уюштираётганини билишмасди. Улар Улуғбекнинг туғилган куни муносабати билан йиғилишаётганини тахмин қилишганди.

Сўз яқинларга

Истам Сафаевич Бақоев, Улуғбекнинг отаси:
"Оиламиз катта ва аҳил. Биз беш ака-ука ва бир қизмиз. Ўзимнинг эса 3 ўғил ва бир қизим бор. Улуғбекдан яхши курашчи чиқишига катта умидлар бор эди. У 12-13 ёшида дзюдо бўйича Москва, Татарстон ва Турманистонда ўтказилган 3та йирик мусобақада ғолибликни қўлга киритганди. Футболни эса у шунчаки ишқибозчилик учун ўйнарди. Маҳалладаги ўйинларда Улуғбек бирин-кетин болаларни алдаб, маза қилиб тўп сурарди.

Унинг илк жамоаси Биринчи лигада иштирок этадиган Бухоронинг "Ситора" жамоаси бўлганди. Ўшанда у менинг олдимга келди ва шартнома тузиш ёки тузмаслик борасида маслаҳат сўради. Мен ундан: "Футбол ўйнаш ёқадими?", деб сўрадим. У эса ёқишини айтди. Севган иш билан шуғулланиб, унинг ортидан даромад қилиш — яхши. Мен ўз розилигимни бердим. Бу жамоада ўзини кўрсатган Улуғбек, Олий лига жамоаси — "Бухоро"дан таклиф олди. Дарвоқе, Улуғбек ошпазлик коллежини тугатган ва таомни яхши пиширади. У ҳар бир жамоада шерикларига ош пишириб беради. Эронга қарши ўйиндаУлуғбек гол урганида, барчамизнинг телефонимиз "ёниб" кетди. Бутун дунёдан қўнғироқлар бўлди, табриклашди. Ўтган йили Осиё кубогида ўғлим Иордания дарвозасини 2 марта ишғол қилганида ҳам шунга ўхшаш вазият юз берганди. Терма жамоамизнинг Бразилиядаги ўтадиган жаҳон чемпионатига боришига катта умидлар қиляпмиз".

Зухра Нуриддиновна Бақоева, Улуғбекнинг онаси:
"Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар бир ўйинидан кейин Улуғбек қўнғироқ қилади ва қандай ўйнагани ҳақида фикримизни сўрайди. Отаси собиқ футболчи сифатида унинг хатоларини санашни бошлайди. Мен эса уни ҳамиша қўллаб-қувватлайман ва яхши ўйнаганини айтаман. Биз 4 нафар фарзандларни ҳалол инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилдик. Бу нарса қанчалик қўлимиздан келганига биз баҳо бермаймиз. Лекин бир нарса аниқ — биз уларга меҳр бердик. Улуғбек ҳам ўз фарзандларини меҳр билан тарбиялайди, деган умиддаман".

Илҳом Бақоев, Улуғбекнинг акаси:
"Оиламиз катта ва биз барча маросимларни йил сўнггига қолдирамиз. Боиси мавсум якунланганидан кейин у уйга келади. Бу йили эса Улуғбек қайтганидан кейин иккита тўй қилдик. Шунингдек, Улуғбекнинг ўзи хам эгизак фарзандларининг хатна маросимини ўтказди. Аввал 500 кишига ош қилинди. Унда фақат эркаклар иштирок этади ва у алкоголь ичимликларсиз ўтказилади. Кейин эса 300 киши учун тўй қилинди. Оиламизда фақат мен футбол ўйнамаганман. Отам иттифоқ пайтида тўп сурган. Кейин эса ташкилот қошида тузилган жамоани шуғуллантирган. Кичик укам Дилшод эса "Бухоро" дарвозасини қўриқлади. Икки йил аввал футболчилик фаолиятини тугатди. Улуғбек ҳақида эса ўзингиз барчасини яхши биласиз".

Улуғбекнинг ўзи билан уюштирилган интервьюни эса кейинроқ ўқийсиз.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 02:04, 06.12.2012.
Ўқилди: 5549 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.