Кириш Регистрация

Софьян Амрабат: «Ҳар куни ғалаба қозонишни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

Софьян Амрабат ниҳоят, жорий ёзги трансфер ойнасининг дедлайнида «Манчестер Юнайтед» сафига ўтди - ижара асосида.

Манкунианликларнинг 27 ёшли янги 4-рақам соҳиби клуб расмий сайтига берган интервьюсида ўзининг «орзуси»га эришганидан ғурурланиши ва Марокашдаги мухлислар унинг «қизил иблислар» учун майдонга тушишидан олдин ҳикоя қилишига қандай муносабатда бўлишлари ҳақида гапиради.

- Софьян, Манчестерга хуш келибсиз! Сиз бу клубдаги илк марокашлик бўласиз...

- Бундан жуда фахрланаман. Менимча, кўплаб марокашликлар аллақачон «Юнайтед»ни кузатиб боришмоқда, аммо энди «МЮ»нинг Марокашдан қўшимча миллионлаб мухлислари бўлиши аниқ. Ва улар жуда фахрланадилар. Умид қиламанки, мен «Юнайтед» мухлисларини бахтли ва мағрур қила оламан.

- «МЮ»ни танлашингизга нима туртки берди?

- «Юнайтед»да жуда кўп ажойиб ва ёш ярим ҳимоячилар бўлган. Умуман олганда, мен Пол Скоулз, Рой Кин, Дэвид Бекхэм каби ярим ҳимоячиларни кўпроқ кузатганман. Аммо у ерда катта ўйинчилар жуда кўп бўлган: Гари Невилл, Рио Фердинанд, Луи Саа, Уэйн Руни, Роналду (Криштиану)... буни бир соат давом этишим мумкин. Албатта, бу ҳақда акам билан гаплашдик.

- 2016-2018 йиллар давомида акангиз Нордин «Уотфорд»да ўйнаган. Унинг ҳам маслаҳатини олдингизми?

- Ҳа, у билан гаплашдик. У менга Премьер-лига дунёдаги энг кучли лига эканлигини айтди. Шундай қилиб, ҳозир шу ердаман ва майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман.

- Бу ерга ўтишингизда асосий фактор илк бор катта футболга Эрик тен Хаг қўл остида қадам ташлаганингизми?

- Бу жуда муҳим эди, чунки ўшанда жуда ёш эдим. 18-19 ёшимда у менга «Утрехт»нинг биринчи жамоасида ўйнаш имкониятини берди. Биз биргаликда ажойиб онларни ўтказгандик. Ҳақиқатдан ҳам яхши мавсум эди. Мен ундан кўп нарсаларни ўргандим. Шундай экан, эҳтимол у фаолиятимдаги энг муҳим инсонлардан биридир. Эрик тен Хаг ҳар доим ўз чегарасида ишлайдиган мураббий. У ҳар доим оч - фақат ғалаба қозонишни хоҳлайди. У ғолиб ва мен уни яхши кўраман. Ўйлайманки, мен ҳам худди шундай - ғолибман, ҳар куни ғалаба қозонишни хоҳлайман.

- Ўзингизни қандай таърифлайсиз?

- Мен ўзим ҳақимда гапиришни ёқтирмайман. Буни майдонда кўрсатмоқчиман, лекин қўлимдан келганича ҳаракат қиламан, деб ваъда бераман: ҳар куни, ҳар дақиқада, ҳар сонияда!

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:59, 17.09.2023.
Ўқилди: 1528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик