Лондон клублари бир футболчи учун курашади. Хабарларга кўра, "ПСЖ" ҳужумчиси Юго Экитике қишда АПЛга йўл олиши мумкин.
Унга "Вест Хэм Юнайтед" ва "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда. 21 ёшли футболчи январда сотувга қўйилиши айтилган. Экитике ўтган мавсумда 14 та баҳсда 4 та голга муаллифлик қилган эди.