Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Галтье: "Менга қўйилган айбловларнинг барчаси ёлғон"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ"нинг собиқ бош мураббийи Кристоф Галтье ирқчилик ва мусулмонларга нисбатан душманлик айбловларига изоҳ берди.

Жорий йилнинг баҳорида Галтье "Ницца"да ишлаётган вақтида жамоада "бу қадар кўп қора танлилар ва мусулмонлар бўлиши мумкин эмас" деб айтгани хабар қилинганди. У 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва полиция томонидан ҳибсга олинган. Мутахассис 15 декабрь куни судга келади.

"Буларнинг барчаси ёлғон, тўлиқ ёлғон. Футболчилар, футбол одамлари, мураббийлар мени билишади. Одамлар менинг кимлигимни билишади, лекин, албатта, бундай ҳолларда улар фақат битта иборани эслашади, лекин мени қўллаб-қувватлаганларни эсламайдилар. “Ницца” футболчилари бу борада очиқчасига гапирмади, лекин мен ҳам гапирмадим. Лекин нега спорт директори Жюльен Фурнье мени айблашини биламан. Декабрда айтаман.

Мени ирқчиликда айблашаётгани йўқ. Прокурор мени иккита жиноий иш бўйича суд қилишимни истамоқда: биринчиси, айрим ўйинчиларни маънавий таъқиб қилиш, иккинчиси – айрим футболчиларни камситиш. Ва бу бутунлай бошқача.

Рамазон ойида мураббий сифатида мени ташвишга соладиган нарса футболчиларнинг саломатлиги ва жамоанинг ўйини. Футболчилар Рамазонни ўзлари хоҳлагандек ўтказишди. Уларнинг ҳаммаси ўйнашди.

Жамоа билан ишлаш услубимни танқид қилишингиз мумкин, Галтьени ҳимоявий мураббий дейишингиз мумкин. Аммо Кристоф Галтьени ирқчи дейишса, мен буни қабул қилмайман. Мен бунга қўшила олмайман", - деди Галтье Onze Mondial билан суҳбатда.

Киритилди: 10:46, 18.09.2023.
Ўқилди: 805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.