Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Улуғбек Мирзаев: "Андижон" - "Навбаҳор" ўйинига мухлисларнинг қизиқиши янада ортиши шубҳасиз"

Баҳо:
+ | -

Кеча Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсуми старт олди. Унда учта жамоаларимиз уч хил натижа қайд этишди.

Яъни, ОКМК сафарда “Ал-Иттиҳод”га 0:3 ҳисобида ютқазди. “Насаф” Иорданияда “Ал-Файсалий”ни 1:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, “Навбаҳор” Саудия Арабистонида “Ал-Ҳилол” билан сенсацион тарзда 1:1 ҳисобида дуранг натижани қайд этди.

Шу ўринда “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев юқоридаги натижалар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор, “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Шунингдек, “Навбаҳор”ни ва унинг мухлисларини дуранг натижа билан қутлаймиз. Чемпионатимизнинг навбатдаги тур учрашувида “Навбаҳор” жамоаси Андижонга ташриф буюради. Бу ниҳоятда қизиқарли ўйин бўлади. Айниқса, “Ал-Ҳилол”га қарши дурангдан кейин мухлислар томонидан “Андижон” – “Навбаҳор” учрашувига мухлисларнинг қизиқиши янада ортиши шубҳасиз. Бўлажак ўйинда ишқибозларнинг ташрифи жуда кўп бўлади, деб ўйлаймиз. Мазкур баҳсга астойдил тайёрланяпмиз.

ОКМК жамоаси эса яхши старт ололмади. Аммо, ўйлаймизки, олдинда яна бешта ўйин бор. ОКМК ҳам ўзи учун керакли натижаларни қўлга киритишига тилакдошмиз.

Яна шуни айтиб ўтмоқчимизки, бу йил “Андижон” “Насаф”га қарши баҳсларда 4 очкони олди. “Насаф” эса “Андижон”дан фақат бир очкони қўлга кирита олди. Яъни, “Андижон” жамоаси ҳам кўриниб турибдики, “Насаф”нинг халқаро аренада Иорданияда ғалаба қозонгани жараёнида демак, биз жамоамизни бу йил ёмон шакллантирмадик. Бемалол Суперлигада етакчи клубларга рақобат кўрсата оляпмиз. Буни мухлисларимиз, жамоамиз ҳомийлари ҳамда ҳамкорлари ҳам “Насаф”нинг кечаги ғалабасидан сўнг яна бир бор “Андижон”нинг натижалари нақадар жиддийлигини яхши баҳолашади”, - дея фикр билдириб ўтди Улуғбек Мирзаев.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 13:56, 19.09.2023.
Ўқилди: 1874 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.