Кириш Регистрация

Жеррард: "Клопп қўл остида ўйнамаганимдан афсусланаман"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррард ўз клубида узоқ қолмаганидан ва Юрген Клопп қўл остида ўйнамаганидан афсусда.

Ўз вақтида Жеррардга 2015/16 йилги мавсум учун "Ливерпуль" билан шартномасини узайтириш таклиф қилинган эди, бироқ Стивен бунга рози бўлмади ва МЛСда "ЛА Гэлакси"га ўтишни афзал кўрди.

Жеррард шундай қарорга келган, чунки ўша пайтда "қизиллар" бош мураббийи бўлган Брендан Рожерс Стивенни асосий таркиб футболчиси деб ҳисобламаган.

Бироқ, 2015 йилнинг октябрь ойида "Ливерпуль" Рожерсни истеъфога чиқарди ва тўрт кундан сўнг Клоппни тайинлади, бу эса кейинчалик Жеррардни немис мураббийи билан ишлаш имкониятидан афсусда қолдирди.

"Мен хафа бўлганман. Маълумки, мен шартномамни бир йилга узайтирмасликка қарор қилдим ва Америкага кетдим, агар шартномамни узайтирганимда Юрген Клопп қўл остида олти ой ўйнашим мумкин эди.

Аммо, албатта, Брендан қўл остида менга ўйин вақтим камайиб кетишини айтишган. "Ливерпул"да захира ўйинчиси бўлишни ҳам, ротация ўйинчиси бўлишни ҳам хоҳламасдим. Ўшанда ҳам ўзимни жамоадаги энг яхши ярим ҳимоячи деб ҳис қилардим.

Ўйлаб қарасам, агар бундай бўлишини билганимда шартномамни узайтирган бўлардим, 100 фоиз. Мен Клопп билан олти ой ишлаш учун Бренданга тўрт ёки беш ой чидаган бўлардим. Бу аниқ", - деди Жеррард Daily Mail билан суҳбатда.

Киритилди: 22:03, 21.09.2023.
Ўқилди: 2867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.