Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

«Атлетико»га қарши дербида «Реал»нинг ўнг қаноти кимга ишониб топширилади?

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ҳимоячиси Лукас Васкес катта эҳтимол билан «Атлетико»га қарши дербида асосий таркибда майдонга тушади. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид»нинг асосий ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль яқинда жароҳат олган ва шу сабаб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги «Берлин Унион»га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди. Испаниялик футболчининг жароҳати қанчалик жиддийлиги ҳозирча номаълум.

Васкес «Унион»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, жамоасининг 1:0 ҳисобида минимал ғалаба қозонишига ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигасида «Реал Мадрид» дастлабки бешта турда максимал очко жамғарган.

Киритилди: 13:22, 22.09.2023.
Ўқилди: 3112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.