Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Антони ва Санчо ўрнига "МЮ" учун идеал вариантлар бор

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Жейдон Санчо ва Антони билан боғлиқ вазият туфайли қишки трансферлар ойнасида янги ҳужумчи сотиб олишга мажбур бўлиши мумкин. Агарда вазият ижобий томонга ҳал қилинмаса, у ҳолда раҳбарият янги футболчи харид қилади. Буни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади. Мутахассислар фикрича, ҳар қандай ҳолатда ҳам "МЮ" ўнг қанотга янги ном олиб келиши керак. Негаки, Санчо ва Антони ўзидан кутилган натижани бермади. Қуйида бу борада бир нечта вариант тақдим этилади.

Хвича Кварацхелия

Ўтган мавсумда Хвича Италияда ажойиб мавсум ўтказиб, "Наполи"ни чемпион қилишда муносиб иштирок этганди. Грузия терма жамоаси аъзоси келажакда ҳозиргидан ҳам яхши даражага чиқиши мумкин. 23 ёшли вингер аллақачон "МЮ" назарига тушгани айтилмоқда. "Наполи" эса уни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Кварацхелия 100 миллиондан кам баҳоланмаса керак.

Федерико Кьеза

Италияда порлаётган яна бир талантли футболчи бу Кьезадир. Италия терма жамоаси аъзоси Санчо ва Антонидан бошқачароқ профилдаги футболчи. Қолаверса, "Ювентус" ҳам яхши таклиф учун уни сотишга қарши бўлмайди. Кьезани "Ливерпуль" ҳам нишонга олган. Шу сабабли бу борада "МЮ"дан тезроқ ҳаракат қилиш талаб этилади.

Жаррод Боуэн

Ҳозирда АПЛдаги энг яхши қанот футболчиларидан бири бўлиб турган Боуэнга талабгорлар кўп бўлади. "МЮ" каби гигант клубга ўтиш борасида футболчининг ўзида ҳам режалар борлиги аниқ. Англия терма жамоаси аъзоси "Вест Хэм"да қанотлар ва ярим ҳимояда ҳаракат қилади. Шу сабабли унинг келиши тен Хагдаги танлов имкониятларини оширган бўларди.

Педру Нету

"Вулверхэмптон" таркибидаги энг ёрқин юлдуз бу Нетудир. Агарда у ҳозирги формасини сақлаб турса, катта клублар назарига тушиши аниқ. Фабрицио Романонинг фикрига кўра, Португалия терма жамоаси аъзосига "Арсенал" қизиқиш билан қарамоқда. Шундай экан, "МЮ" уни сотиб олиш учун қаттиқроқ ҳаракатда бўлиши шарт.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 14:42, 22.09.2023.
Ўқилди: 4263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.