«Бавария» бошқарув гуруҳининг аъзоларидан бири Карлс-Xайнц Руминигге 20 декабр куни Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига ташланадига қуръа ҳақида фикр билдирди.
«Европанинг ҳеч қайси жамоаси Германия клубларига тўқнаш келишни xоҳламаса керак. «Бавария», «Дортмунд» ва «Шальке каби клубларимизнинг ўйинлари сабаб бизни »қитъада ҳурмат қилишади. Мен 1/8 финалда бизга рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоаларнинг рўйxатини кўриб чиқдим. У ерда бир нечта топ клубларнинг хам номини кўриш мумкин»,-дейди Руминигге клуб расмий сайтига берган интервюсида.
«Бавария» «Реал» билан тушиб қолишини xоҳламасангиз керак»,- деб сўрашганида, Руминигге «Менимча «Реал» бизга дуч келишни xоҳламаяпти»,-деб жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз қуръада Европанинг энг кучли 16 клуби иштирок этади. Бир давлат вакиллари бу босқичда тўқнаш келишмайди. Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаган жамоа биринчи учрашувни меҳмонда ўтказади.