"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Альваро Моратанинг кеча "Реал"га қарши ўйиндаги ўйини ҳақида гапирди. "Матрасчилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, Мората иккита гол урди.
“Альваро ажойиб ўйин ўтказди. Бизга шундай Мората керак, у керакли кўрсаткичга эришиш учун қуролга эга. Умид қиламанки, у кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйин кўрсатади", - деди аргентиналик мутахассис Marca нашрига.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида 30 ёшли тўпурар бешта ўйин ўтказиб, бешта гол урди. Кечаги муваффақиятдан сўнг Симеоне жамоаси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.