Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Анхель Корреа «Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг зарбаси натижасида тиззасидан жароҳат олди.
Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, якшанба оқшомида Испания чемпионати доирасида «Атлетико» ва «Реал» клублари тўқнаш келишди.
«Матрасчилар» Мадрид дербисида ўз майдонида 3:1 ҳисобида ғалабани нишонлади. Бу мағлубият Карло Анчелотти жамоаси учун 2023/2024 йилги мавсумдаги илк мағлубият бўлди.