Суперлига 20-тури доирасида "Металлург" – "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Веско Стешевич қуйидагича фикр билдирди.
"Нима дейишим мумкин? Дастлаб жамоамдаги ўйинчиларни ғалаба билан табриклайман. Жуда керакли бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бундан кейин ҳам яхши ҳаракат қилиб, турнир жадвалида янада юқорига кўтарилишга интиламиз.
Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Ўйлайманки, тайм учун 1:0 ҳисоби адолатли бўлди,. Иккинчи таймда ҳам ўйинни ўз назоратимизга олдик ва иккинчи голни киритдик. Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, вазиятни ушлаб қолдик ва иккинчи голни ҳам урдик.
Бир неча кун аввал биз дербида майдонга тушгандик. Ўшанда кўп энергия сарфлагандик. Шунга қарамай, бугунги ўйинда иккинчи бўлимда ҳам вазиятни қўлдан чиқармасдан, яхши ҳаракат қилдик. Муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Бу бизга жуда керакли ғалаба эди", - деди Стешевич.