Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Рўзиқул Бердиев: "Замонавий футболда стандарт вазиятлар муҳим аҳамият касб этмоқда"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Насаф” (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларин билдириб ўтди.

“Очиқ ўйин гувоҳи бўлдик. “Олимпик” таркибида кўплаб йўқотишлар бўлишига қарамай, ҳужумга кўпроқ эътибор қилишини билар эдик. Иккала жамоа ҳам очиқ ҳаракат қилгани учун вазиятлар нисбатан кўп бўлди. Ушбу вазиятларни голга айлантирганимиз, ғалабамиз омили бўлди.

Иккинчи бўлимни бўш бошладик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. “Олимпик” ҳужумни кучайтиргани учун биз ҳимояда жисплашишимиз зарур эди. Шунинг учун 5 ҳимоячи билан ўйнашга ўтдик. Аслида бу схема режамизда мавжуд эди.

Замонавий футболда стандартлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Боиси, ҳозирги кунда кўпроқ ҳимоявий ўйин тенденцияси шаклланиб бормоқда. Шу сабабли стандарт вазиятлар ва индивидуал ҳаракатлар жуда муҳим. Алиқулов ва Давронов ҳаводаги курашларда яхши ҳаракат қиларди. Уларнинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Бироқ имкон қадар бошқа вариантларни излашга интиламиз. Баъзан 5 ҳимоячидан иборат ҳимоявий футбол кўрсатишимиз ҳам зарур бўлади. ОФК Чемпионлар лигаси баҳсларида айниқса. “Ал Файсали” билан учрашувда ҳам биз 3 марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилган эдик. Насруллаев АҚШ сафаридан сўнг ҳужумга ўтиб, ортга қайтишга қийналди. Орқадаги уч ҳимоячи Насруллаевнинг ҳам, Абдираҳматовнинг ҳам эркин тарзда олдинга ўтишини та’минлади.

Терма жамоаларга кўплаб футболчилар жалб этилишидан клублар жабр кўради. Айниқса, узоқ сафарлар бўлса, жисмоний ҳолати жуда ҳам ёмон тарзда қайтишади. Аммо, биз терма жамоа мураббийлари билан маслаҳатлашган ҳолда, иккала томон учун ҳам мақбул вариант излаб, вазиятдан чиқишга интиляпмиз”, – деди Бердиев.

Киритилди: 21:55, 28.09.2023.
Ўқилди: 1830 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик