"Фламенго" ярим ҳимоячиси Лорран Англиянинг топ-клублари эътиборини тортди, дея хабар беради Фабрицио Романо.
Манбага кўра, футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" скаутлари кузатиб боришмоқда. Унинг "Фламенго" билан шартномасида товон пули 50 миллион еврони ташкил этади.
17 ёшли ярим ҳимоячи "Фламенго" асосий таркибида 4та ўйин ўтказиб, битта гол урган.