Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ханчжоу-2022, байдарка ва каноэ: Жуфтликларда яна 3 та финал йўлланмасини қўлга киритдик

Баҳо:
+ | -

Ханчжоу Осиё ўйинларида байдарка ва каноэ йўналишида саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги байдаркачи қизлар ўртасида 500 метрга кечган саралаш баҳсларида муносиб иштирок этди. Хитойлик жуфтлик билан кескин рақобат олиб борган ҳамюртларимиз кичик фарқ билан мезбонларга имкониятни бой бериб, иккинчи ўринда марра чизиғини кесиб ўтишди. Бу натижа финал учун етарли бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Артур Гулиев ҳамда Камрон Аҳтамовдан иборат каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик 500 метрга кечган саралаш дастурида муваффақиятли қатнашди. Ҳамюртларимиз  1:48.098 дақиқада ўз гуруҳларида биринчи бўлиб финишга келишди ва финал масаласини ижобий ҳал қилишди.

Аёллар дастуридан сўнг бардаркачи йигитларимиз ҳам 500 метрга эшкак эшиш дастурида финал йўлланмасига эга бўлишди. Денис Онуфриев ҳамда Озоджон Амриддинов жуфтлиги саралашда 1:38.285 дақиқада учинчи бўлиб маррага етиб келди ва финалчилар қаторидан жой олди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 08:53, 30.09.2023.
Ўқилди: 1597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.