Саудиянинг “Ан-Наср” клубининг асосий юлдузи Криштиану Роналду миллий чемпионатда “Ат-Таи” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
“Яна бир муҳим ғалаба. Кетма-кет тўққиз очко. Яхши иш, болалар. Биз худди шундай руҳда давом этишимиз керак”, - деб 38 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 2:1 ҳисобида “Ан-Наср” фойдасига ҳал бўлганди. Учрашув якунида Криштиану 11 метрлик нуқтадан ҳал қилувчи голни киритди.
Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Роналду еттита ўйин ўтказиб, ўнта гол (учтаси пенальтидан) ва бешта голли узатмани амалга оширди.