Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

АПЛ. «Тоттенхэм» 9 киши қолган «Ливерпуль»ни сўнгги сонияларда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 7-тури доирасида «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» клублари ўзаро Лондонда тўқнаш келишди. Учрашув воқеаларга бой бўлди.

Меҳмонлар футболчиси Жонс 26-дақиқада рақиб оёғига бутсанинг тишлари билан ташлангани учун ВАР ёрдамида майдондан четлатилди. Орадан кўп ўтмасдан Сон Хёнг Мин "шпорлар"ни олдинга олиб чиққан бўлса, тайм сўнгида Гакпо мувозанатни тиклади.

Диогу Жота эса иккинчи тайм ўрталарида бир дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Натижада "Ливерпуль" майдонда тўққиз киши бўлиб қолди.

"Тоттенхэм" иккинчи бўлимга қўшиб берилган 6-дақиқада ғалабани илиб кетишга эришди. Дарвоза яқинига етказилган тўпни Жоэль Матип ўз дарвозасига буриб юборди.

Ушбу ғалаба туфайли "Тоттенхэм" ўз очколарини 17тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. "Ливерпуль" эса 16 очко билан 4-поғонага тушди.

АПЛ, 7-тур
Тоттенхэм – Ливерпуль 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 36 Сон Хёнг Мин, 1:1 – 45 Гакпо, 2:1 – 90, автогол Матип.
Тоттенхэм – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Удожи (Дэвис, 83), Мэддисон (Велис, 90), Биссума (Хейбьерг, 90), Кулусевски, Сарр (Скипп, 83), Сон Хёнг Мин (Соломон, 69), Ришарлисон.
Ливерпуль – Алиссон, Гомес (Конате, 73), Матип, ван Дейк, Робертсон, Собослаи, Мак Аллистер (Гравенберх, 80), Жонс, Салах (Александер-Арнолд, 74), Диас (Эндо, 73), Гакпо (Диогу Жота, 46).
Огоҳлантиришлар: Мак Аллистер (40), Удожи (45), Салах (65), Диогу Жота (68), Робертсон (87), Биссума (88), Ромеро (89), ван Дейк (90), Порро (90), Велис (90).
Четлатишлар: Жонс (26), Диогу Жота (69).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:43, 30.09.2023.
Ўқилди: 2981 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.