"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) ҳакамлардан норозилигини билдирди. Мерсисайдликлар ўйинда икки киши кам бўлиб қолиб, якунда дурангни қўлдан бой беришди.
“Мен ҳеч қачон жамоа билан бугунгидек фахрланмаганман. Ва мен ҳеч қачон бундай адолатсиз ҳолатлар ва ақлдан озган қарорлар билан ўйин кўрмаганман.
Биз автогол сабаб мағлуб бўлдик, бу қийин, лекин мен фахрланаман. Биринчи четлатиш вазиятида Кёртис тўпга қадам қўйганди. Бу қизил карточка эмас эди. Секинлаштирилган кадрда у тўпга қадам босган ва кейин оёғи сирғалиб кетганга ўхшайди. Жота билан вазиятда биринчи сариқ карточка йўқ эди. Ва кейин у иккинчисини олди ва биз саккизта футболчи билан ҳимояланишимиз лозим бўлди, бу жуда қийин.
Агар бирор нарса қурмоқчи бўлсанг, руҳияти кучли футболчилар керак. Буни бугун футболчиларимда кўрдим, улар курашдилар. Бу кеча ўзгача бўлди", - деди Клопп Sky Sports нашрига.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” сўнгги олти ой ичида илк бор АПЛ ўйинида мағлуб бўлди.