Одатда, эсда қоларли ўйинлардан сўнг, футболчилар кўпинча ўзлари билан ўйин тўпларидан бирини олиб кетишади. Лаутаро Мартинес ҳам худди шундай қилди - "Интер" ҳужумчиси шанба куни Италия чемпионатининг "Салернитана"га қарши ўйинида захирадан майдонга тушганидан сўнг, покер қайд этди. Ўйиндан сўнг Мартинес тўпни қаерга қўйиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Яқинда туғилган ўғлимга олиб бораман. Мен тўртта гол урдим, шунинг учун тўпни унга бераман" - деди Мартинес "Интер" клуби телеканалида.
"Интер" навбатдаги ўйинини 3 октябрь, сешанба куни ўтказади. Симоне Индзаги шогирдлари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида "Бенфика"ни қабул қилади.