Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Осимхен "Наполи" билан юзага келган можаро ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен клуб билан юзага келган можаро юзасидан баёнот берди.

"2020 йилда Неаполга кўчиб ўтиш мен учун ажойиб қарор бўлди. Неапол халқи менга шунчалик меҳр кўрсатдики, орамизга ҳеч кимнинг кириб келишига йўл қўймайман. Неаполликлар халқининг иштиёқи бутун қалбим билан ўйнашга бўлган иштиёқимни кучайтиради, "Наполи"га бўлган муҳаббатим чексиз ва мен жамоа либосини ғурур билан кияман.

"Наполи"га қўйилган айбловлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Менинг оилам ва кундалик ҳаётимнинг бир қисмига айланган кўплаб неаполлик дўстларим бор. Мен нигерияликларни ва бошқаларни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорман. Сизга катта раҳмат, мен жуда миннатдорман. Келинг, бирдамлик, ҳурмат ва тушунишни ривожлантиришда давом этайлик. Олға, “Наполи””, — деб ёзди Осимхен ижтимоий тармоқларида.

27 сентябрь куни “Наполи”нинг расмий ТикТок аккаунтида жойлаштирилган видео Осимхенни ғазаблантиргани маълум бўлди. Видеода ўйинчининг пенальти сўрагани ва кейин уни амалга оширмагани масхара қилинган.

Футболчи жамоа либосидаги барча суратларни ўчириб ташлаган, шунингдек, у клубни судга бериши мумкинлиги ҳам хабар қилинганди.

Киритилди: 00:37, 02.10.2023.
Ўқилди: 1890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.