"Ливерпуль" босслари жамоа ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд билан муваффақиятли музокара олиб боришди. Football Insider журналистларининг хабар беришича, томонлар янги шартнома имзолашга келишиб олган.
Журналистларга маълум бўлишича, Александр-Арнольд тез орада мерсисайдликлар билан узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзолайди, унинг шартларига кўра у ҳафтасига 230 минг евро маош олади.
Трентнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Премьер-лиганинг жорий мавсумида ҳимоячи бешта ўйин ўтказиб, битта гол урди.