Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ханчжоу-2022. Каноэ ва байдаркачиларимиздан яна 2 та бронза

Баҳо:
+ | -

Осиё Ўйинларининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш секторида бугунги дастурдан ўрин олган 6 та финал баҳслари ўтказилди.

Аёллар ўртасида байдарка бўйича 500 метрга тўртликлар финалида Ўзбекистон делегацияси (Мавлонова, Танатмишева, Шубина, Борзова) маррага учинчи бўлиб келди. Кореялик спортчилар сўнгги метрларда ватандошларимиздан ўтиб кетишди. Ғолиблик Хитойга насиб этди.

Аёллар ўртасида каноэ бўйича жуфтлик баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари — Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова маррани учинчи бўлиб кесиб ўтишди. Ҳамюртларимиз Қозоғистон вакилларидан бироз ортда қолишди. Ғалаба эса Хитойга насиб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 47 тага етди — 13 олтин, 14 кумуш ва 20 бронза. Медаллар жадвалида Ҳиндистондан кейин 5-ўринда боряпмиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:13, 03.10.2023.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.