Швеция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ўзини Худо деб билишини айтди.
“Ўзимни Худо деб атасам, ҳазил қиляпман деб ўйлайсизми? Ҳеч қандай ҳазил йўқ. Олов билан ўйнашни хоҳлайсизми? Мен сизнинг оловингиз бўлишга тайёрман. Шундай бўлса-да, кейин ёниб кетасиз", - дейди скандинавиялик.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович ўтган ёзда футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.