Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ханчжоу-2022. Баландликка сакрашда кетма-кет 4 та ОЎда Ўзбекистон олтин медални қўлга киритмоқда!

Баҳо:
+ | -

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 14-олтин медаль қўшилди.

Енгил атлетиканинг аёллар ўртасидаги баландликка сакраш йўналишида олтин ва кумуш медаллари ўзбекистонликларга насиб этди.

Спортчилар бирин-кетин баҳслардан чиқиб кетгач, охирида Сафина Саъдуллаева, Сватлана Радзивил ва қозоғистонлик Надежда Дубовицкая қолди. Ҳар уч спортчи 189 см баландликдан сакраб ўта олмади. Фақатгина 186 см баландликни Саъдуллаева биринчи уринишда, Радзивил иккинчи уринишда, Дубовицкая эса учинчи уринишда забт этгани учун медаллар тақсимоти мана шу кетма-кетликда бўлди.

Натижада Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 14 тага етди ва биз ҳиндистонни қувиб ўтган ҳолда 4-ўринга кўтарилиб олгандик. Аммо орадан кўп ўтмай ҳиндлар ҳам яна битта олтин медални қўлга киритиб, яна 4-поғонага қайтишди.

Маълумот ўрнида. Ўзбекистон аёллар ўртасида баландликка сакраш йўналишида кетма-кет 4 та Осиё Ўйинларида олтин медални қўлга киритмоқда. Бундан ташқари, ушбу мусобақаларда қизларимиз албатта кумуш ёки бронза медалларига эга чиқмоқда.

Гуангжоу-2010. Радзивил (олтин), Дусанова (кумуш)
Инчеон-2014. Радзивил (олтин), Дусанова (бронза)
Жакарта-2018. Радзивил (олтин), Дусанова (кумуш)
Ханчжоу-2022. Саъдуллаева (олтин), Радзивил (кумуш)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:04, 03.10.2023.
Ўқилди: 4069 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.