Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Вальверде: "Гол кимни ҳисобига ёзилишидан қатъий назар, асосийси ғалаба қозондик"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида “Наполи” устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида гапирди.

“Бу ажойиб ўйин бўлди ва об-ҳаво ажойиб эди. Бу ерда биринчи марта ўйнаяпман. Лекин энг муҳими биз ғалаба қозондик. Биринчи бўлимда устунлик қилдик, аммо дастлабки дақиқаларда қийинчиликка дуч келдик. Кейин улар пенальти тепишди ва биз ортда қолдик, аммо биз олдинга чиқиб, ғалаба қозона олдик.

Ғалаба голи? Мен бироз хафа бўлдим, чунки таблога қарадим ва Вальверде учун ҳеч қандай белги йўқ эди. Рақиб ўйинчиларидан бири гол мен томонидан киритилмаганини айтди, лекин муҳими биз уч очкони қўлга киритдик", - деди Вальверде "Реал" расмий сайтига.

Вальверде узоқ масофадан зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай "Наполи" футболчисига тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

 

Киритилди: 09:56, 04.10.2023.
Ўқилди: 2076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.