Ҳуқуқлари "Лестер"га тегишли бўлган нигериялик марказий ҳужумчи Келечи Иҳеначо "Албион"ни тарк этиб, Испанияга йўл олиши мумкин.
Манбага кўра, 27 ёшли африкалик футболчининг хизматларига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. “Матрасчилар” Иҳеначонинг амалдаги шартномасидан унумли фойдаланиб, келаси ёзда футболчини текинга олмоқчи.
Келечи 2017 йилнинг августидан бери "Лестер Сити" футболчиси ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.
Жорий чемпионатда Иҳеначо тўққизта ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди.