Таниқли мутахассис Чезаре Пранделли кеча бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Наполи" - "Реал" учрашуви ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Неаполда испан клуби 3:2 ҳисобида зафар қучди.
"Наполи" кимга қарши ўйнаганини унутмаслигимиз керак. Жуд Беллингемнинг ўйинини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу қандайдир трансцендентал даражадир. Гап фақат урилган голлар ва голли узатмаларда эмас. Бу атлетизм ва техниканинг аралашмаси. Беллингем идеал футболчига яқин", - дейди мураббий.