"ПСЖ"нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг фикрича, "Интер Майами"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин тўп"ни олиши керак.
“Олтин тўп” сўровида Лео Мессига овоз бераман”. Индивидуал жиҳатдан у йилнинг энг яхши футболчиси бўлди ва бу мукофотга лойиқ”, - деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида Месси “ПСЖ” билан Франция чемпиони бўлган, Аргентина терма жамоаси билан ҳам жаҳон чемпионати совринини қўлга киритганди. Эслатиб ўтамиз, Месси турнирда еттита ўйинда еттита гол уриб, жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган эди. Бундан ташқари, ҳужумчи учта голли узатмани амалга оширди.
Тақдирлаш маросими 30 октябрга белгиланган.